Бугун 24 август, 2019 йил, шанба

O'ZB

У ўлмаган: Гурбангули Бердимуҳаммедовни ўлдига чиқарган сиёсатшунос унинг яқинларидан узр сўради

У ўлмаган: Гурбангули Бердимуҳаммедовни ўлдига чиқарган сиёсатшунос унинг яқинларидан узр сўради

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади. Бу ҳақда Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев Facebook‘даги аккаунтида пост қолдирган.

Унинг айтишича, олдинроқ олинган маълумотлар ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилган.

«Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганидан жуда мамнунман. Президентнинг қариндошлари ва яқинлари, шунингдек, Туркманистоннинг барча фуқароларидан узр сўрайман», — деб ёзган Рубаев.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида «Говорит Москва» Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаевга таяниб хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг ўлими ҳақида Ашхободда ишлайдиган бизнесменлар маълум қилган.

Киритилди: 09:35 22.07.2019. Ўқилди: 3052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!