АҚШда аёл бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсонни жинсий зўравонликда айблаб, судга мурожаат қилди. Бу ҳақда АБC телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, аёл судга 5 миллион доллар миқдорида даъво аризаси билан мурожаат қилган ва боксчини зўравонлик характеридаги хатти-ҳаракатларда айблаган. Унинг сўзларига кўра, Тайсон унга 1990 йиллар бошида Нью-Йоркнинг Олбани шаҳрида унинг номусига теккан.
Маълумот учун, 1992 йилда Тайсон Индианаполисда гўзаллик танлови иштирокчиси Дезир Вашингтонни зўрлаганликда айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди, кейинчалик бу муддат ярмига қисқартирилган.