Осиё футбол конфедерацияси 2026-йилнинг 14–31-май кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра, мазкур тадбир 2026-йилнинг 12-февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.
Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.