Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тяньцзинда Россия–Туркия музокаралари бўлиб ўтди

Тяньцзинда Россия–Туркия музокаралари бўлиб ўтди

Путин Россия ва Туркия орасида муносабатлар ривожланиб бораётганини қайд этди.

Туркияга сайёҳлар оқими бўйича Россия биринчи ўринни эгаллади. Менимча, янги тарихий рекорд ўрнатилди. Республикага 6,7 миллиондан ортиқ Россия фуқаролари ташриф буюрди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,3 фоизга кўпдир, - деди Путин.

Эрдоған Путин билан учрашувда Туркия билан Россия Федерацияси ўртасидаги савдо, туризм, сармоя ва энергетика соҳаларидаги алоқалар ривожланишда давом этганини айтди.

Шунингдек, Путин Туркияга Украина инқирозини ҳал қилиш ҳаракатларига қўшган муҳим ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

“Май ойидан бери Истанбулда музокараларнинг уч раунди бўлиб ўтди, бу гуманитар соҳадаги бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда олдинга силжиш имконини берди”, деди Россия президенти.

“Биз Туркияни ишончли, вақт синовидан ўтган ҳамкор сифатида кўрамиз”, - деди Путин.

Киритилди: 15:05 01.09.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!