Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тўйга Райҳонни олиб келаман деб 6500 долларни “ухлатган” актёр ким эди?

A A A
Тўйга Райҳонни олиб келаман деб 6500 долларни “ухлатган” актёр ким эди?

Жиззах шаҳри, “Кўтарма” МФЙда истиқомат қилувчи 1978 йилда туғилган аёл Г.С. ўз тўйига қўшиқчи Райҳонни олиб кела олмагани етмаганидек, фирибгар алдовига учради.

Маълумотларга кўра, аёл Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 1988 йил туғилган актёр А.Р. билан учрашади. Актёр аёл ўтказаётган тўйга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниевани олиб келишга ваъда беради.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, улар пойтахтнинг “Кимёгар” маҳалласи учрашади. Аёл актёрга 6 400 АҚШ доллари беради, аммо уни қайтиб кўрмайди. Чунки А.Р. бу пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборади. 

“Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

Киритилди: 00:35 20.03.2020. Ўқилди: 7914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!