Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тўрт йил бошида пичоқ билан яшаган одам

A A A
Тўрт йил бошида пичоқ билан яшаган одам

Хитойлик бир эркак ўн йилдан буён бош оғриғидан шикоят қилар эди. Шифокорлар оғриқ сабабини топа олишмаётганди.

Ва ниҳоят синчиклаб текшириб кўришгач, ўн сантиметрли пичоқнинг тиғи бечора беморнинг бошида қолиб кетганини аниқлашди.

Юньнань вилоятида истиқомат қилувчи 37 ёшли Ли Фу муттасил бош оғриғидан ташқари овқат ютишга қийналиш ва оғиздан баъзи-баъзида қон келишидан азият чекарди.

Оғриқ кучига ортиқ чидай олмаган эркак шифокорларга мурожаат қилди, улар эса беморга оғриқ қолдирувчи препаратлар ёзиб беришди. Қайта мурожаат қилганидан сўнггина медиклар Ли Фу бош суягини рентген қилдиришга буюришди ва у ерда номаълум буюмни кўриб, ҳайратдан қотиб қолишди.

2006 йилги муштлашув чоғида босқинчилар уни пичоқ билан яралашганди. Пичоқ тиғи ўшандан буён унинг бошида юрган экан.

Юйси госпиталида ўтказилган муваффақиятли операциядан сўнг врачлар металл предметни бемор бошидан олиб ташлашди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, тўрт йиллик ишқаланишлардан сўнг ҳам тиғ ўткирлигича қолган. Шу ҳолида ҳам қон томирлари ва миянинг муҳим марказларини кесиб юбормагани беморнинг бахти.

Ҳозир эркак тикланиш жараёнида.

Киритилди: 09:35 14.05.2018. Ўқилди: 1848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар