Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Туронбанк" АТБ расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга уй-жой хариди учун кредит ажратади

"Туронбанк" АТБ расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга уй-жой хариди учун кредит ажратади

"Туронбанк" АТБ расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга бирламчи бозордан уй-жой хариди учун йиллик 16%дан, 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Нодирбек Муқимов маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 327 млн. 250 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 416 млн. 500 минг сўмгача ажратилади.

Жорий йилнинг III чорак якунлари бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 926 нафар шахсга 179 млрд. 723 млн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда “Туронбанк” томонидан бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун “Келажак” номли таълим кредити ҳам ажратиб келинмоқда

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Туронбанк томонидан 3 млрд 452 млн сўм миқдоридаги маблағлар 842 нафар талаба учун йўналтирилди.

Киритилди: 16:43 11.10.2023. Ўқилди: 1762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!