Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркманистоннинг суюлтирилган гази Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолиси ўртасида тақсимланади

A A A
Туркманистоннинг суюлтирилган гази Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолиси ўртасида тақсимланади

Туркманистондан етказиб берилган суюлтирилган газ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари орасида тарқатилиши бошланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» хабар берди.

19 феврал куни Ўзбекистонга темир йўл орқали суюлтирилган газ етиб келди. Туркманистон Ўзбекистонга 2 минг тонна суюлтирилган газ жўнатган. 1000 тоннаси Қорақалпоғистон Республикаси, яна 1000 тоннаси Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида тақсимланиши режалаштирилган.

Феврал ойи бошида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов «дўстлик ва биродарлик ёрдами» сифатида Ўзбекистонга суюлтирилган газ бериш тўғрисидаги фармойишни имзолаган эди.

Киритилди: 23:30 20.02.2023. Ўқилди: 2610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!