Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига қарашли Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига тегишли ёнғин ўчириш самолёти ҳалокатга учради.
ОАВлар хабар беришича, вазирлик ҳалокат ҳақида маълум қилган.
"Самолётлар 12 ноябрь куни эрталаб Чаноққалъадан Загреб аэропортига жўнаб кетди. Бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли улар бир кеча-кундузда Риека аэропортига (Хорватиядаги шаҳар) қўнди. Бугун Туркия вақти билан 17:38да улар яна Хорватия пойтахтига жўнаб кетишди, бироқ ёмон об-ҳаво туфайли яна қайтишга қарор қилишди. Иккинчисида эса Туркия вақти билан 18:25 да эса Риека билан алоқа узилиб қолди", дейилади департамент баёнотида.
Туркия қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмаклининг маълум қилишича, радарлардан ғойиб бўлган самолёт қолдиқлари Хорватиянинг Сенж шаҳри яқинида топилган.
Ҳалокатда учувчи ҳалок бўлган.