Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркиянинг таъсири ЕИ ва НАТОнинг мустаҳкамланишини кафолатлайди

Туркиянинг таъсири ЕИ ва НАТОнинг мустаҳкамланишини кафолатлайди

Россия-Украина можаросида Туркиянинг позицияси муҳим ва стратегик аҳамиятга эга. Туркия таъсирининг кучайиши Европа Иттифоқи ва НАТО позицияларининг мустаҳкамланишини кафолатлайди.

Бу ҳақда The National Interest нашри ёзмоқда.

Мақолада Туркиянинг ҳарбий қудратини ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқига аъзо бўлиши кераклиги таъкидланади: "Туркия минтақадаги барча мураккаб масала ва тўқнашувларда воситачи бўлиб ёки савдо дипломатиясини таъминлаб, чуқур сиёсат кўрсатмоқда. Дунёнинг энг кескин нуқтаси бўлган Евроосиёнинг марказида жойлашган бир давлат сифатида Туркия минтақавий шахмат ўйинида катта маҳорат кўрсатмоқда”.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар авваллари қарама-қаршилик ва кескинлик билан кечган бўлса-да, эндиликда улар шерик бўлиб қолган: “Туркия энди нафақат Россия, ҳам Украина учун муҳим роль ўйнамоқда, балки жаҳон саҳнасида мустақил давлат сифатидаги мавқеини сақлаб, НАТОни мустаҳкамламоқда. Туркия жиддий ўйинчига айланди. “Ғалла битими” каби муҳим шартномаларнинг тузилиши.

Мақолада Анқара Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёда ҳам сиёсий ва иқтисодий имкониятларини ошираётгани таъкидланади.

Киритилди: 14:12 13.04.2025. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!