Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркиянинг 3 та шаҳри дунёнинг ТОП-100 талигига кирди

A A A
Туркиянинг 3 та шаҳри дунёнинг ТОП-100 талигига кирди

«City Index 2024» рейтинги натижаларига кўра, Туркиянинг 3 та шаҳри дунёнинг ТОП-100 та энг яхши шаҳарлари қаторига кирди.

Brand Finance консалтинг компанияси томонидан тузилган рўйхатга Туркиянинг Истанбул, Анталия ва Измир шаҳарлари киритилган.

Тадқиқот 20 та давлатдан 15 минг киши иштирокида ўтказилган сўровномага асосланган. У бизнес ва инвестициялар жозибадорлиги, маданий мерос, фан ва таълим, бошқарув, яшаш қулайлиги, барқарорлик каби кўплаб мезонларни ўз ичига олган.

анталья

Фото: pixabay.com

Стамбул

Фото: freepik

Туркиянинг йирик ва маданий маркази Истанбул шаҳри бу рейтингда 51-ўринни эгаллади. Европа ва Осиёни боғлайдиган тарихий шаҳар сайёҳлар орасида жуда машҳур. Шундан сўнг пойтахт Анталия 93-ўринни, Измир шаҳри 97-ўринни эгаллагани маълум этилди.

Киритилди: 16:45 13.11.2024. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!