Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроилнинг шимолий ҳудудлари — Ғарбий Галилея ва Ҳайфага ракета ҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
AFP ахборот агентлигининг хабар беришича, гуруҳ ушбу ҳужумни Нахария шаҳри яқинида жойлашган Исроил ҳарбий базасига қаратилган деб баён этган.
Ҳизбуллоҳнинг маълум қилишича, ракета зарбалари 6 май куни Исроил томонидан Байрутга амалга оширилган ҳаво ҳужумларига жавоб сифатида уюштирилган. Исроил армияси (IDF) эса ушбу зарба натижасида Ҳизбуллоҳнинг “Радван” махсус бўлинмаси қўмондони ҳалок бўлганини билдирган.
6 май куни Байрутга қилинган ҳужум Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳдан кейин IDF томонидан амалга оширилган илк авиация зарбаси бўлгани таъкидланмоқда.