Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркиялик қутқарувчилар Венесуэланинг Қаҳрамонлик ордени билан тақдирланди

Туркиялик қутқарувчилар Венесуэланинг Қаҳрамонлик ордени билан тақдирланди

Венесуэла зилзиласини бартараф этиш ишларида иштирок этган Туркия Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (AFAD) ходимлари Венесуэла Қаҳрамонлик ордени (Orden Libertadores y Libertadoras de Venezuela) билан тақдирландилар.

Бу ҳақда AFAD бошқармаси баёнотида эълон қилинди.

"Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг кўрсатмаларига мувофиқ, 2026 йил 25 июндаги зилзилалардан сўнг Венесуелага етиб келган ва дўстона Венесуэла халқига бир неча кун давомида узлуксиз ёрдам кўрсатган турк қидирув-қутқарув гуруҳлари Венесуэла Қаҳрамонлик ордени билан тақдирландилар", дейилади баёнотда.

Венесуэла Боливар Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес қутқарув гуруҳига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга йўлланган миннатдорчилик хатини топширди.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь кечаси Венесуэла шимолида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Кейинчалик АҚШ Геологик хизмати 40 сония оралиғида содир бўлган яна иккита 7,2 ва 7,5 магнитудали зилзила ҳақида хабар берди. Табиий офат 2954 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 16 592 киши жароҳат олди.

Киритилди: 10:31 05.07.2026. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!