Сўнгги йилларда сайёҳлар ёзги таътилни режалаштиришда эрта банд қилишнинг афзалликларига тобора кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. Чегирмалар, пакет турлар ва олдиндан режалаштириш натижасида юзага келадиган хотиржамлик кўплаб дам олувчилар учун муҳим омилга айланган.
Expedia Groupнинг 2025 йилги “Саёҳат қиймати индекси”га кўра, эрта банд қилиш ва пакет турлар сўнгги 12 ой ичида меҳмонхона танламоқчи бўлган саёҳатчилар учун энг жозибали вариантлардан бири бўлган. Сўров натижалари шуни кўрсатадики, иштирокчиларнинг 50 фоизи пакет турлардаги чегирмаларни айниқса фойдали ва қизиқарли деб баҳолайди. Ушбу натижалар саёҳат одатларида сезиларли ўзгариш юз бераётганини кўрсатади: эрта банд қилиш энди фақат тежамкорлик воситаси эмас, балки истеъмол хулқ-атворига айланмоқда.
Эрта режалаштириш нафақат энг қулай нархларни кафолатлайди, балки танланган йўналишда энг яхши турар жой топишни ҳам анча осонлаштиради. Шу сабабли, Туркиянинг бетакрор соҳиллари — Анталия, Эгей минтақаси, Муғла ва Измир каби манзиллар — унутилмас ёзги дам олишда эрта банд қилиш учун айни муддао ҳисобланади. Бу ҳудудлар денгиз, қуёш ва қум завқини бой маданият, гастрономия ва ранг-баранг фаолиятлар билан уйғунлаштиради.
Турк Риверасида қуёш бағрига саёҳат
Анталия романтик саёҳат, ёлғиз ҳордиқ ёки оилавий таътил учун ҳам идеал танловдир. Эрта банд қилиш орқали шинам меҳмонхоналарда қулай жойни олдиндан банд қилиб, сифатли хизматлар — ресторанлар, спа марказлари, кўнгилочар мажмуалар ва Белекда жаҳон даражасидаги гольф майдонларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Анталия йилига қарийб 300 кун қуёшли об-ҳавоси, туркуаз денгизи ва “Мовий байроқ”га эга тоза соҳиллари билан машҳур. Шунингдек, шаҳар Патара ва Сиде каби антик шаҳарлар, Адриан дарвозаси, Дуден шаршаралари, Караин ва Дамлаташ ғорлари каби табиий мўъжизаларни ўзида мужассам этган бой маданий ва тарихий меросга эга.
Анталияда саргузаштни севувчилар учун эса Ликя йўли бўйлаб сайр қилиш, Кўпрулу канёнида рафтинг ёки Кашда шўнғиш каби фаол дам олиш турлари мавжуд. Бундан ташқари, шаҳар ёз мавсумида 60 дан ортиқ мамлакатлардан тўғридан-тўғри рейсларни қабул қилиб, Турк Ривиерасининг муҳим халқаро марказларидан бирига айланади. Қолаверса, у Туркиянинг иккинчи йирик халқаро транспорт тугуни ҳисобланади.
Эгейда ёз: гўзаллик ва сокинлик уйғунлиги
Эгей минтақаси мафтункор манзиллари билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бозжаада ва Гўкчеада ороллари ўзининг сокин табиати билан ром этса, Айвалик ва Жунда ороли бетакрор манзаралари билан ажралиб туради. Муғла эса жонли курортлари билан машҳур.
Эгей дурдонаси Измир юқори сифатли ҳаёт тарзи билан эътиборни тортади. Фоча, Сефериҳисар, Чешме, Алачатı ва Урла каби масканлар эса унутилмас ёзги дам олиш учун ажойиб имкониятларга бой. Бу ерда сайёҳлар Алачати шамол сёрфинги, Урла узумзорлари ҳамда Мичелин юлдузли ресторанларда “фермадан дастурхонгача” тамойилида тайёрланган таомлардан баҳраманд бўлиши мумкин.
Муғла минтақадаги энг ҳашаматли дам олиш масканларига мезбонлик қилади. Бодрум, Фетҳие, Даламан, Мармарис ва Датча сингари табиий гўзалликка эга йўналишлар шу ҳудудда жойлашган. Эрта банд қилиш имкониятлари сайёҳларга Бодрум қалъаси ва қадимий Книдос каби тарихий масканларни кашф этиш, Келебеклар водийси ва Ўлуденизнинг сўлим табиатидан завқланиш имконини беради. Шунингдек, Бабадағ тоғида парапланда учиш, Изтузу соҳилида Cаретта cаретта тошбақаларини кузатиш ҳамда ноёб гастрономик тажрибалардан баҳраманд бўлиш саёҳатни янада жозибали қилади.