Туркияда бўрон ва кучли ёғингарчилик натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 33 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Туркия Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (AFAD) маълум қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Туркиянинг 51 вилоятида сариқ огоҳлантириш эълон қилинди.