Туркиянинг Анталия шаҳрида йўловчи автобусининг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди.
Бу ҳақда маҳаллий Haberler.com нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи касалхонада вафот этган.
Аввалроқ вилоят губернатори Ҳулуси Шаҳин саккиз киши ҳалок бўлгани ва 26 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.