Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда йўловчи автобус ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Туркияда йўловчи автобус ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги шимолий Мармара автомагистралида 18 август куни йўловчи автобус ағдарилиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, яна 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда DHA нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 06:15 атрофида Санжактепе туманининг Пашакўй ҳудудида юз берган. Текирдағ шаҳрига ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги тўсиқларга урилиб, ағдарилиб кетган. Автобусда жами 35 йўловчи бўлган. Жароҳат олганлар тез ёрдам машиналари билан яқин касалхоналарга олиб кетилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳодиса юзасидан расмий баёнот бериб, авария бўйича тергов ишлари бошланганини маълум қилган. Билдирилишича, воқеа жойида полиция ходимлари автобусни йўлдан олиб чиқиш ишларини бошлаб юборган. Махсус эвакуатор ёрдамида транспорт воситаси шатакка олинмоқда.

Киритилди: 15:45 18.08.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!