Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда яна 250 та меҳмонхона муҳрланади

Туркияда яна 250 та меҳмонхона муҳрланади

Карталкая тоғ-чанғи курортидаги фожиа ортидан назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг Истанбулда 250 дан ортиқ меҳмонхоналар ёпилади.

Бу ҳақда "Т24" портали хабар бермоқда.

Туркия мегаполиси губернатори идораси маълумотларига кўра, текширувлар 12 та префектурада ўтказилган. 253 та меҳмонхонада фаолият юритиш учун лицензиянинг йўқлиги, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини ўз ичига олган қоидабузарликлар аниқланди. Улардан 64 таси хорижликлар орасида машҳур бўлган Истанбулнинг Европа томонидаги Бейоглу туманида жойлашган.

Истанбул губернатори Довут Гул аввалроқ шаҳардаги қоидабузарлик аниқланган барча меҳмонхоналар ҳафта охири ёки энг кеч 3 февраль, душанба куни ёпилиб, муҳрланишини айтди. Истанбулда 3 мингга яқин меҳмонхона мавжуд.

Аввалроқ Анталия ҳукумати текширувлар доирасида 50 та меҳмонхонани муҳрлагани хабар қилинганди.

Киритилди: 17:16 01.02.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!