Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркияда ўқувчи ўз синфдошини отиб ўлдирди

Туркияда ўқувчи ўз синфдошини отиб ўлдирди

25 октябрь куни Туркиянинг Караман шаҳридаги Ҳаққи Теке спорт лицейининг 11-синф ўқувчиси спорт залида дўстини қурол билан отиб ўлдирди. Бу ҳақда Туркиянинг “Hurriyet” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, мактаб спорт залида 11-синф ўқувчилари ўртасида номаълум сабабга кўра жанжал келиб чиққан. Ўзаро жанжал муштлашувга айланганида, ўқувчи ўзи билан бўлган қуролни чиқариб, синфдошига қарата ўқ узган. Яраланган болага зудлик билан ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, бола шифохонада вафот этган.

“Огоҳлантиришдан сўнг мактабга полиция ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилди. Яраланган ўқувчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва шифокорларнинг барча ёрдамига қарамай, Караман ўқув ва тадқиқот шифохонасида вафот этган. Айбдор қамоққа олинган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Текширувлар натижасида айбдор ўқувчининг ўзи билан олиб келган қуроли Анталья полиция бошқармасида ишлаган ва таътилда бўлган амакисининг хизмат қуроли экани аниқланган. Сўнгра унинг амакиси ҳам кўрсатма олиш учун полиция бўлимига олиб келинган.

Киритилди: 10:26 26.10.2024. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!