Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркияда тўйда содир бўлган оммавий муштлашувда тўққиз киши жароҳатланди

Туркияда тўйда содир бўлган оммавий муштлашувда тўққиз киши жароҳатланди

Туркия жануби-шарқидаги Адияман вилоятида тўй маросимида юз берган оммавий муштлашув оқибатида камида тўққиз киши жароҳатланди.

Бесни туманидаги Саёрен қишлоғида содир бўлган воқеа натижасида камида тўққиз киши пичоқдан тан жароҳати олган. Барча жабрланганлар туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини гумондор сифатида қўлга олди.

Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:18 02.04.2025. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!