Истанбулдан Каппадокияга йўл олган сайёҳлар бўлган автобус Аксарай — Невшеҳир трассасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди. «Hürriyet» газетасининг ёзишича, ҳодиса оқибатида 16 киши енгил тан жароҳати олган.
ЙТҲ Москва вақти билан соат тахминан 07:00 да содир бўлган.
«Ёмғир сабабли сирпанчиқ бўлиб қолган йўлда бошқарувни йўқотган туристик автобус ажратувчи тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди», — дейилади хабарда.
Автобус ичида 45 нафар йўловчи, икки нафар ҳайдовчи ва бир нафар ҳайдовчи ёрдамчиси бўлган.
Жабрланганлар энг яқин шифохоналарга ётқизилган, қолган йўловчилар эса бошқа автобусда ўз сафарларини давом эттиришди.
Мазкур авария ҳолати юзасидан тергов ишлари бошланди.