Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида узоқ муддат халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинди ҳамда Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қидирувда бўлган М.Б. Туркияда яшириниб юрган вақтида аниқланиб, тегишли тартибда Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 104-моддаси билан қидирувда бўлган Ж.Б. ҳам Туркия ҳудудида қўлга олиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистонга топширилди.
Мазкур шахслар тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасида изчил давом этмоқда.