Туркия соҳиллари яқинида муҳожирлар олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетди. Фожиа оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Расмийлар ҳодисанинг сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишларини бошлаган.