Истанбулда суд журналист Фотиҳ Олтайлани Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таҳдид қилишда айблаб, тўрт йил-у икки ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бу ҳақда Hürriyet газетаси хабар бермоқда.
"Журналист Фотиҳ Олтайли "президентга таҳдид қилгани" учун тўрт йил-у икки ойга қамалди. Суд уни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришга қарор қилди," - дейилади материалда.
Нашрнинг қайд этишича, Алтайли 21 июнь куни ҳибсга олинган, унга "президентга таҳдидли сўзлар айтиш" айблови қўйилган.