Истанбулда 36 ёшли Дурдона Ҳакимова ва 32 ёшли Сайёра Эргашалиевани ўлдирган Дилшод Турдимуродов ва Ғофуржон Камолхўжаевга суд томонидан икки мартадан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинланди.
Суд уларни қотилликни қасддан, ваҳшийлик ёки қийноқ билан содир этганликда айбдор деб топди. Шунингдек, марҳумларнинг уйидан ўғрилик қилгани учун қўшимча жазо берилди.
Судланувчилар тергов ва суд жараёнида қотилликларда иштирок этганини тан олган.