Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг вертолёти денгизга фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Ҳодиса DENİZKURDU-II/2025 машғулотлари вақтида содир бўлган.
Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги ҳарбий SH-70 вертолёти парвоз вақтида техник носозлик юз берганини ва машғулотлар доирасида денгизга фавқулодда қўнишни амалга оширганини маълум қилди.
Экипажнинг тўрт аъзосининг аҳволи барқарор ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
DENİZKURDU-II/2025 машқлари давом этмоқда.