Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда галлюцинацияга чалинган айиқ қутқарилди

Туркияда галлюцинацияга чалинган айиқ қутқарилди

Туркиянинг Düzce провинциясида йўналишини йўқотган айиқ топилди.

Айиқни ёввойи табиатни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ушлаган. Жонивор кўздан кечирилганда, у маҳаллий ўсимлик турларининг нектаридан жуда кўп асал истеъмол қилганлиги маълум бўлди. Бу ўсимлик сутемизувчиларда галлюциноген таъсирга олиб келадиган нейротоксинларни ўз ичига олади.

Ветеринария шифокорларининг сўзларига кўра, айиқнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. У табиатга қайтарилади.

Киритилди: 22:17 12.08.2022. Ўқилди: 2438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!