Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркияда 210дан ортиқ меҳмонхона муҳрланди

Туркияда 210дан ортиқ меҳмонхона муҳрланди

Туркияда назорат қилувчи органлар ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва зарур лицензиялар мавжудлигини текшириш давомида 210 дан ортиқ меҳмонхоналарни муҳрлаб қўйди.

Бу ҳақда Туркия ОАВлари хабар бермоқда.

Ғарбий Бурса вилоятида машҳур тоғ-чанғи маркази Улудағда 161 меҳмонхона ва виллалар муҳрланган.

Улар томонидан қонунбузарликлар, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар мавжуд эмаслиги, шунингдек, биноларни жиҳозлашда хавфсизлик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 21 январга ўтар кечаси Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлган эди. Меҳмонхонада жами 238 нафар меҳмон бор эди. Ёнғин оқибатида 78 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ёнғинга алоқадор 28 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Киритилди: 19:31 31.01.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!