Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия янги Сурияни хоҳлайди

A A A
Туркия янги Сурияни хоҳлайди

Туркия Сурияда «инклюзив» ҳукумат ўрнатишга чақирмоқда.

Дам олиш кунлари мухолифат кучлари узоқ йиллик ҳукмдор Башар Асадни ағдарганидан сўнг Туркия Сурияда «инклюзив» янги ҳукумат тузишга чақирди.

«Халқаро ўйинчилар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сурия халқи билан мулоқот қилишини ва инклюзив маъмурият ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини кутамиз», деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан.

Унинг қўшимча қилишича, Анқара суриялик муҳожирлар ва бошпана изловчиларнинг ўз ватанларига қайтишини осонлаштириш устида ҳам ҳаракат қилади.

«Биз сурияликларнинг хавфсиз ва ихтиёрий равишда қайтиши ва мамлакатни қайта қуриш учун қадамлар ташлашни давом эттирамиз», деди Фидан. Биз Сурия халқининг ҳам бу олтин имкониятдан фойдаланишига ишонамиз” деди.

Вазирнинг айтишича, Туркия қўшнилари билан ҳамжиҳатликда яшайдиган ва Дамашқдаги бу «янги саҳифада» сурияликлар билан бирга бўладиган янги Сурияни хоҳлайди.

Киритилди: 20:24 09.12.2024. Ўқилди: 3928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!