Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунни қабул қилишга тайёрланмоқда

Туркия «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунни қабул қилишга тайёрланмоқда

Туркия ҳукумати «хорижий таъсирга қарши» қонун лойиҳасини тайёрлади ва уни яқин келажакда қабул қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Бу маълумотларга кўра, Туркия «давлат хавфсизлиги, унинг ички ёки ташқи сиёсати манфаатларига қарши ишлаганлар» учун энг кўп етти йилгача қамоқ жазоси билан жиноий жавобгарликни жорий қилишни режалаштирмоқда.

Қонун лойиҳаси яқин кунларда мамлакат парламентида муҳокама қилинади. Нашрнинг қайд этишича, у яқинда Грузияда қабул қилинган қонунга, шунингдек, Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшайди.

Туркия фуқаролик жамияти ушбу қонундан хавотирда ва бу қонун расмийлар томонидан ҳукумат танқидини бостириш учун қўлланилиши мумкинлигини айтади. Мухолифатдаги Республика Халқ партияси қонун лойиҳаси «жуда репрессив муҳит» учун асос бўлишини айтди, дея хабар беради агентлик.

Киритилди: 20:15 01.11.2024. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!