Саудия Арабистони Мудофаа вазирлигининг катта делегацияси 3 кунлик зиёрат билан Туркияга борди.
Бу ҳақда Туркия Мудофаа саноати вазирлиги маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.
Туркия Мудофаа саноати вазири Ҳалук Гўргун Саудия Арабистони мудофаа вазири ўринбосари Холид бин-Ҳусайн ал-Бияри, Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Турки бин Бандар ал-Сауд ва ҳамроҳлигидаги делегация билан учрашув ўтказгани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар мудофаа саноати компаниялари иштирокида уч кун давом этади.