Польшалик генерал Валдемар Скшипчак Туркия ва Греция ўртасидаги кескин муносабатларга изоҳ берар экан, икки НАТО давлати ўртасидаги зиддият иттифоқнинг тугаши бўлишини айтди, деб ёзади Fakt.
Генералнинг таъкидлашича, альянс аъзолар ўртасидаги барча зиддиятларни ҳарбий йўл билан эмас, балки дипломатик йўл билан ҳал қилишга мажбур. НАТО давлатлари ўртасидаги уруш блокни йўқ қилади, чунки альянснинг бир қисми Грецияни, бир қисми Туркияни қўллаб-қувватлайди ва Украинани қўллаб-қувватлашга ҳам, сиёсий таъсирга ҳам чек қўяди. Шкшипчакнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин айнан шу нарсага умид қилмоқда.
Бироқ, грециялик эксперт Панагиотис Цацонас мамлакатлар муаммоларни тинч йўл билан ҳал қила олади, деб ҳисоблайди. Сўнгги кучли зилзиладан сўнг Греция Туркияга биринчилардан бўлиб ёрдамга келганини, ҳар икки давлат ҳам тарангликни камайтиришга қатъий қарор қилганликларини қайта-қайта таъкидлаганини қайд этди.