Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотига кўра, 21 июл куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Франция раҳбари Эммануэл Макрон телефон орқали мулоқот қилган.
Маълум қилинишича, суҳбат Франция ташаббуси билан бўлиб ўтган. Унда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.
Жумладан, Туркия ва Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш жараёни ҳамда Ғазо секторидаги вазият кўриб чиқилган.