Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер ва америкалик ҳамкасби Ллойд Остин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, томонлар Суриядаги мавжуд вазият, шунингдек, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.