Аввалроқ, Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учраганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитидан Россиядан Бакуга қайтади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Фожиа муносабати билан Озарбайжон Президенти зудлик билан Бакуга қайтмоқда”, дейилади хабарда.
Қолаверса, Алиев Озарбайжон ҳукумати вакилларидан иборат делегация Ақтауга тезкор равишда бориши ҳақида топшириқ берган ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрган, унга Бош вазир ўринбосари Бозумбаев раҳбарлик қилади.
Маълумот учун, қулаган самолёт ичида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ФВВнинг сўнгги маълумотларига кўра, 28 нафар йўловчи омон қолган. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва уч киши Қирғизистон фуқароси бўлганлиги таъкидланган. Самолётнинг қулашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган.