Туркия ҳукумати 2025 йилгача 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонунлар қабул қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли CNN Турк телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда болалар учун "фойдали ҳеч нарса" йўқ. “Сўнгги пайтларда Туркияда содир бўлган айрим воқеалар буни тасдиқлайди. Худо хоҳласа, 2025 йилга бориб бир қатор тартибга солиш чораларини қабул қилишга ҳаракат қилмоқчимиз”, - деди у.