Туркия ташқи ишлар вазирлиги Анқара Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия таркибига қўшилишини тан олмаслигини маълум қилди.
“Ушбу қарор (қўшилиш тўғрисида) халқаро ҳуқуқнинг белгиланган тамойилларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади ва биз томонидан қабул қилиниши мумкин эмас” , дейилади Туркия ТИВ сайтида.
Вазирлик Туркия томонларни можарони музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақиришини эслатди.