Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия Сурия билан савдо чекловларини бекор қилди

Туркия Сурия билан савдо чекловларини бекор қилди

Туркия Суриядан импортга қўйилган чекловларни олиб ташлади, деб хабар бермоқда SANA агентлиги Сурия портлари бошқармаси алоқалар бўйича директори Мазен Аллушга таяниб. Ушбу қарор Туркия Савдо вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида қабул қилинган.


Анқара ва Дамашқ Сурия янги раҳбарияти билан божхона тарифларини қайта кўриб чиқиш ва 2011 йилда уруш бошланганидан бери тўхтатилган эркин савдо келишувини тиклаш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олди.


Туркия Савдо вазири Ўмер Болатнинг сўзларига кўра, 2025 йил бошидан бери икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми фаоллашган.

Туркиянинг Сурияга экспорти 35,5% га ошди

2025 йил 25 январь ҳолатига кўра, экспорт ҳажми 219 миллион долларга етди


11 январдан бошлаб Сурия ҳукумати 6 302 та бож ставкасини қайта кўриб чиқди, ягона божхона тизимини жорий этиб, буджет тушумларини оширишга ҳаракат қилди.

Баъзи маҳсулотларга божхона тўловлари оширилди, бошқалари эса пасайтирилди.

Болатнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар Туркияга қарши қаратилмаган.


Туркия Савдо вазирлиги инфляцияга қарши кураш доирасида зарур маҳсулотларга божларни пасайтиришни тавсия этди.
Натижада Сурия 269 турдаги маҳсулот, жумладан сут, тухум, ун, темир, пўлат ва пластик маҳсулотлар учун божларни туширишини эълон қилди.

Киритилди: 15:25 12.02.2025. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!