Туркия томони Истанбулда Россия Федерацияси ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг мумкин бўлган учинчи раунди конструктив бўлишини ва келишув жараёнини олға суришга имкон беришини кутмоқда. Бу ҳақда душанба куни "РИА Новости" агентлигига турк дипломатик манбаси хабар берди.
"Биз можарони ҳал қилишда тараққиётга эришиш имконини берадиган жараённинг конструктив давом этишига умид қиламиз...”, деди агентлик суҳбатдоши Туркиянинг режалаштирилган музокаралардан кутаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан аввалроқ Россия Федерацияси ва Украина делегациялари билан музокаралар олиб борганини, унга кўра музокараларнинг учинчи раундини ўтказиш истаги борлигини маълум қилганди.