Туркиянинг Муғла шаҳрининг Фетҳие ва Мармарис туманлари қирғоқларида соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан 84 нафар ноқонуний муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга таяниб, “Report” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу борада иккита қутқарув операцияси ўтказилган.
Улар қайси давлат фуқароси экани ошкор этилмаган.