Туркия Ғарб санкцияларига қарамай Россия билан муносабатларни тўхтата олмайди, деди Туркия Молия вазирлиги раҳбари Меҳмет Шимшек.
«Биз қўшниларимиз, жумладан, Россия билан алоқаларни шунчаки узиб бўлмайди. Россия Федерацияси бизнинг муҳим ва йирик қўшнимиз ва ҳамкоримиздир. Саноатимизнинг муҳим қисми Россия табиий газига боғлиқ ва у билан ишлайди. Бу жуда муҳим омил. Шунинг учун ҳам биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликни тўхтата олмаймиз», — деди Шимшек.