Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Туркия НАТО таркибидан чиқариб юборлиши мумкин

Туркия НАТО таркибидан чиқариб юборлиши мумкин

Туркия расмийларининг Финляндия ва Швециянинг альянсга аъзолиги бўйича позицияси туфайли мамлакат НАТОдан чиқариб юборилиши билан таҳдид қилиниши мумкин. Бу ҳақда CNN шарҳловчиси Дэвид Анделманнинг мақоласида айтилади.

“Туркияни НАТОдан чиқариб юбориш ҳақида аллақачон кўп фикрлар бўлганди, айниқса [Туркия Президенти Ражаб Тойиб] Эрдўған уч йил аввал Россиядан С-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олганидан кейин”, дейди журналист.

Унинг қўшимча қилишича, бундай қарор Шимолий Атлантика альянсининг стратегик аҳамиятга эга минтақадаги позициясини заифлаштириши мумкин.

Анделман Эрдўғанни Россия Президенти Владимир Путин учун “фойдали дўст” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Россия давлат раҳбарининг ғарб иттифоқлари унинг амбицияларига тўсқинлик қилишига йўл қўймаслик учун бутун дунё бўйлаб етарлича иттифоқдошлари бор.

Қайд этиш керакки, Эрдўған Финляндия ва Швеция НАТОга киришга ариза берса, уни қўлламаслигини айтган. Бунга Анқара ушбу икки давлат террорчилар учун бошпанага айланганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Киритилди: 23:16 17.05.2022. Ўқилди: 6091 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!