Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (АФАД) Мянмада 28 март куни содир бўлган 7,7 магнитудали вайронкор зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам жўнатди.
“Биз бутун дунё бўйлаб мазлумлар ва жабрдийдалар томонида туриб, халқимизнинг меҳр ва раҳм-шафқат қўлини чўзишда давом этамиз”, — дейилади баёнотда.
АФАД Туркия ички ва ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Туркиянинг Найпитаwдаги элчихонаси билан мувофиқлашган ҳолда минтақага озиқ-овқат, дори-дармон, чодир ва кўчма печка етказиб берди.