Туркия парламентига бир қанча сиёсатчилар, жумладан, энг йирик мухолифат партияси раисининг депутатлик дахлсизлигини бекор қилишни таклиф қилувчи ҳужжатлар келиб тушди.
Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар берди.
Гап Жумҳурият Халқ партияси раҳбари Ўзғур Ўзел, İYİ партияси парламентдаги фракцияси раиси ўринбосари Турхан Чомез, шунингдек, ЧП Истанбуллик депутати Туран Ташкин ҳақида кетмоқда.
Ҳужжатлар ҳозирда Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўриб чиқилмоқда.