Туркия махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланаётган 51 кишини қўлга олди.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазвазири Али Ерлиқоя маълум қилди.
"21 вилоятда тўрт кун давомида ўтказилган амалиётлар доирасида 51 киши ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди", —деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, ўтган ҳафтанинг бошида Туркия Ички ишлар вазирлиги ИШИДга алоқадорликда гумонланган 147 нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган. Вазирлик маълумотларига кўра, бир йил давомида республикада террорчилик ташкилотининг тарафдори деб гумонланган 3 мингга яқин киши қўлга олинган.