Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия махфий хизмати Ливанга қарши иккинчи пейжер ҳужумини бартараф этди

Туркия махфий хизмати Ливанга қарши иккинчи пейжер ҳужумини бартараф этди

Туркия оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Туркия махфий хизмати Ливанни нишонга олган портловчи пейжерларнинг иккинчи тўлқинини бартараф этишга муваффақ бўлган.

Сентабр ойида Ливанда деярли бир вақтнинг ўзида минглаб пейжерлар портлаши натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди ва 3000 га яқин киши, шу жумладан Эроннинг Ливандаги элчиси ҳам жароҳат олди.

Daily Sabah ва Hurriyet Daily News газеталарининг хабар беришича, ҳужумдан сўнг кўп ўтмай Туркия ҳукумати "озиқ-овқат майдалагичлари" деб белгиланган юкларни ушлаб қолган ва текширув натижасида уларда 1300 та Gold Apollo 924 Р3 ГП русумли пейжерлар борлигини аниқлаган.

Бу қурилмалар илгари "Ҳизбуллоҳ" аъзоларига қарши қилинган ҳужумларда ишлатилган қурилмаларга ўхшаш бўлиб, зарядловчи қурилмалар, кабеллар ва бошқа материаллар билан жиҳозланган эди.

Киритилди: 22:46 06.05.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!