Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Ливиядаги можарони бартараф этди

Туркия Ливиядаги можарони бартараф этди

Ливия пойтахти Триполида Миллий ярашув ҳукумати билан Президентлик кенгашига бўйсунувчи "Рада" қуролли гуруҳи ўртасида бир неча ой давом этган зиддият Туркия воситачилигида якунланди.

Муҳим музокаралар Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) раҳбари Иброҳим Калиннинг 4 июн куни Триполига қилган ташрифидан сўнг фаоллашди. Туркия томонидан ички томонлар билан кўп қиррали мулоқот олиб борилди.

❕ 13 сентябрь куни Туркия вакиллари раҳбарлигидаги музокаралар натижасида томонлар тўқнашувларни тўхтатиш бўйича келишувга эришдилар.

Можаро 2025 йил май ойида Триполида Миллий ярашув ҳукумати кучлари билан "Рада" қуролли гуруҳи ўртасида бошланган эди. 12 май куни ўқ узишни тўхтатиш ҳақида эълон қилинган бўлса-да, майдан сентябргача сиёсий келишмовчиликлар бартараф этилмади ва шаҳарда ҳарбий кучлар кўпайишда давом этди.

Туркиянинг фаол дипломатик ҳаракатлари орқали 13 сентябрда тинчлик ва ўзаро тушунишга эришилди. Бу нафақат Триполининг барқарорлиги, балки Ливиядаги умумий тинчлик жараёни учун ҳам муҳим қадам ҳисобланади.

Киритилди: 09:14 21.09.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!