Эртадан бошлаб Туркия Ливандаги фуқароларини эвакуация қилади.
Туркия ташқи ишлар вазирли шу мақсадда икки кема бугун Бейрутга жўнаб кетишини маълум қилди. Кемалар икки минг ўринга мўлжалланган.
Департамент, агар керак бўлса, яқин кунларда эвакуация давом этиши мумкинлигини айтди.
Маълумотларга кўра, Туркия Ливанга ҳам гуманитар ёрдам жўнатаяпти.