Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда Ўзбекистон фуқаролари жинсий аъзоларида 9 кг дан ортиқ тилла олиб ўтаётганида қўлга олинди (ВИДЕО)

Туркияда Ўзбекистон фуқаролари жинсий аъзоларида 9 кг дан ортиқ тилла олиб ўтаётганида қўлга олинди (ВИДЕО)

Измир (Туркия) аэропортида полиция БААдан мамлакатга учиб келган олти нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Туркия матбуотининг ёзишича, контрабандага қарши кураш бошқармаси аёлларнинг олтин олиб киришга уриниши ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган. 2 октябрь куни аэропортдан чиқишда улар қўлга олинди, уларни кутиб олишга машинада келган эркак ҳам қўлга олинди.

Автомобиль ва йўловчиларни кўздан кечириш чоғида ҳар бири 110 граммлик 82 дона тилла қуйма, 18 дона ўйин приставкалари ва контроллерлари (Playstation), 3 дона смартфон олиб қўйилди. Қўшимча текширувдан сўнг аёлларнинг жинсий аъзоларига ҳар бири 110 граммдан бўлган яна 84 дона олтин қуймалари тикилгани маълум бўлди. Туркия судининг қарори билан жарроҳлик аралашуви амалга оширилди. Йўловчиларнинг жинсий аъзоларидан умумий оғирлиги 9 кг 240 грамм бўлган барча қуймалар олиб ташланди. Шундай қилиб, ҳар бири бир ярим килограммдан сал кўпроқ олтин олиб юрган.

Оғирлиги 18 килограмм 500 грамм бўлган 166 дона олтин қуймаларининг умумий бозор қиймати 55 миллион турк лирасини (ёки 1,5 миллион доллар) ташкил этди.

Аёл курьерлар ва уларни кутиб олган эркак Измир суди томонидан ҳибсга олинди.

Киритилди: 10:48 08.10.2024. Ўқилди: 8341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!