Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Гвардиола "Манчестер Сити"ни тарк этади!

Гвардиола "Манчестер Сити"ни тарк этади!

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсум охирида ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

Томонлар 2025 йилда якунланадиган шартномани узайтирмаслик борасида келишувга эришган бўлиши мумкин. Шунга қарамай, журналист Сем Лининг фикрича, клуб раҳбарияти Гвардиолани ишонтириш учун янги уринишлар қилади. Мураббий ўз режаларини қайта кўриб чиқиб, "шаҳарликлар" билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Киритилди: 23:44 07.10.2024. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!